Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
76:1. Инсон учун эсланишга арзимас даврлар ўтиб кетмадими? (57:16)
76:2. Биз инсонни қоришиқ нутфадан яратдик ва унга эшитиш, кўриш неъмати бердик.
76:3. Биз унга Йўл кўрсатдик: у ё шукр қилсин, ё нонкўрлик дея.
76:4. Биз кофирлар учун занжирлар, темир ҳалқалар ва қизиган оташ тайёрлаб қўйдик.
76:5. Яхшилар эса кофур* ила қоришган косадан ичадилар. (*Кофур – ичимликни хушбўй ва хуштаъм қилувчи қоришма)
76:6. Бир чашма пишқиртириб оқади, ундан фақат Аллоҳнинг қуллари ичади,
76:7. Улар назрларига вафо қилганлар ва ҳар тарафга ёмонлик сочувчи Кундан қўрққанлар.
76:8. Ўзлари муҳтож бўла туриб, муҳтожни, етимни ва асирни тўйдирганлар.
76:9. “Сизларни фақат Аллоҳнинг Юзи учун тўйдирамиз – сиздан бирор эваз ёки миннатдорлик истамаймиз.
76:10. Биз ўша шафқатсиз оғир Кундан Раббимизга тақво қиламиз”.
76:11. Аллоҳ уларни ўша Куннинг ёмонлигидан асради, ва уларни юзи ёруғ қилди ва севинч ато этди.
76:12. Сабр этганлари учун уларнинг мукофоти – Жаннат боғлари ва Ҳарир/ипак либослар!
76:13. Унда сўриларда, ёстиқларда ёнбошлаган ҳолда. Унда жазирама ҳам, қаҳратон ҳам кўрмайдилар.
76:14. Жаннат соялари уларга яқин қилинган, мевалари эгилган,
76:15. Ёнларида кумуш қадаҳ, биллур қадаҳ айлантирилади,
76:16. Шундай кумуш қадаҳларки, истаган миқдорда ўлчаб ичаверадилар,
76:17. Уларга унда аралашмаси занжабил бўлган қадаҳлардан ичирилади,
76:18. Бир фаввора/чашмаки, номи Салсабил,
76:19. Атрофларида мудом навқирон ёшлар хизматда, уларни кўрсанг, сочилган инжу дейсан.
76:20. Қаерга кўзинг тушмасин, неъмат ва буюк мулк/эгалик кўргайсан унда.
76:21. Устларида яшил ипакдан юпқа ва қалин кийимлари бор. Кумуш билакузуклар тақишган. Рабби уларга покиза ичимлик ичгизган.
76:22. Сизнинг ажр-мукофотингиз ана шу. Сайъ-ҳаракатингиз зое кетмади!
76:23. Биз Сенга Қуръонни танзил ила нозил қилдик.
76:24. Бас, Раббингнинг ҳукми учун сабр қил, ва улардан ҳеч бир осий ёки нонкўрга бўйсунма.
76:25. Тонг ва оқшом Раббингнинг Исмини зикр қил.
76:26. Кечанинг бир қисмида Унга сажда қил ва узоқ кечалар Уни тасбиҳ этгин!
76:27. Улар бу ўткинчини севади, Оғир Кунга бепарво.
76:28. Уларни Биз яратганмиз, уларнинг бўғимларини маҳкам қилганмиз; истаганда уларни бошқалар билан алмаштирамиз.
76:29. Бу бир Эслатмадир. Ким истаса, Рабби сари йўл олади.
76:30. Аллоҳ истамаса, сизлар истамассиз. Ҳақиқатан, Аллоҳ – Алим ва Ҳаким / Илм ва Ҳикмат Эгаси.
76:31. Ўзи хоҳлаганни раҳматига дохил айлайди. Золимларга эса Аламли Азоб ҳозирлаган.
