Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
77:1. Кетма-кет юборилганлар,
77:2. Эсиб совурганлар,
77:3. Ҳам атрофга ёйганлар,
77:4. Фарқларни айирганлар,
77:5. Ўгит қолдирганлар,
77:6. Узр ёки огоҳ этиш учун:
77:7. Сизга қилинган ваъда, ҳаққи-рост келгусидир:
77:8. Юлдузлар ўчганида,
77:9. Осмон ёрилганида,
77:10. Тоғлар титилганида,
77:11. Ваъдалар вақти тайин қилинганида,
77:12. Белгиланган Кун учун,
77:13. Яъни Фасл/Ажралиш Куни учун.
77:14. Фасл/Ажралиш Куни нима, биласанми?
77:15. У Кунда Ёлғон санагувчиларнинг ҳолига вой!
77:16. Ўтганларни ҳалок этмадикми?
77:17. Кейингиларни ҳам уларга эргаштирамиз.
77:18. Жиноятчиларга ана шундай муомала қиламиз.
77:19. У Кунда Ёлғон санагувчиларнинг ҳолига вой!
77:20. Сизни ҳақир суюқликдан яратмадикми?
77:21. Ва мустаҳкам қароргоҳга ўрнатмадикми?
77:22. Маълум ўлчовгача.
77:23. Унга ўлчов бердик, Биз қандай ҳам гўзал ўлчов бергувчимиз.
77:24. У Кунда Ёлғон санагувчиларнинг ҳолига вой!
77:25. Ерни жамланиш ўрни қилмадикми?
77:26. Ҳам тириклар, ҳам ўликлар учун.
77:27. Унда баланд тоғлар яратмадикми? Сизга тоза сув ичирмадикми?
77:28. У Кунда Ёлғон санагувчиларнинг ҳолига вой!
77:29. Қани йўл олинг ёлғон санаганингиз сари
77:30. Йўл олинг уч шуъбали кўланка сари –
77:31. У на соя беради, на оловдан қўрийди,
77:32. у учқунлар сочади – ҳар бири қасрдек,
77:33. у учқунлар худди сарғиш туядек.
77:34. У Кунда Ёлғон санагувчиларнинг ҳолига вой!
77:35. Бу Кун – улар гапира олмайди,
77:36. Узр учун рухсат ҳам берилмайди.
77:37. У Кунда Ёлғон санагувчиларнинг ҳолига вой!
77:38. Мана шу Фасл/Ажралиш Куни. Сизни ва ўтганларни тўпладик.
77:39. Агар бирор ҳийлангиз бўлса, қани ишлатинг.
77:40. У Кунда Ёлғон санагувчиларнинг ҳолига вой!
77:41. Лекин тақво эгалари соялар остида, булоқлар бошида,
77:42. Кўнгиллари тусаган мевалар аро,
77:43. Қилган амалларингиз эвазига, енглар-ичинглар!
77:44. Яхшилик қилгувчиларга ана шундай муомала қиламиз..
77:45. У Кунда Ёлғон санагувчиларнинг ҳолига вой!
77:46. Еб-ичиб қолинг, бироз баҳраманд бўлинг, сиз Жиноятчиларсиз!
77:47. У Кунда Ёлғон санагувчиларнинг ҳолига вой!
77:48. Уларга: “Рукуъ қилинг”, дейилса, рукуъ* қилмайдилар. (Рукуъ – буйруққа шартсиз бўйсуниш)
77:49. У Кунда Ёлғон санагувчиларнинг ҳолига вой!
77:50. Бундан кейин яна қайси гапга/ҳадисга ишонадилар?
