Kemal Yoldash

One with God is Majority


78

Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)

78:1. Ўзаро нима ҳақда сўрашмоқда?

78:2. Буюк Хабар ҳақида (38:67)

78:3. Улар у ҳақда ихтилофда.

78:4. Йўқ! Яқинда билиб олишади.

78:5. Яна бир бор Йўқ! Яқинда билиб олишади.

78:6. Ерни бешик қилиб бермадикми?

78:7. Тоғларни қозиқ қилиб бермадикми?

78:8. Ва сизларни жуфтлар ҳолида яратмадикми?

78:9. Уйқунгизни ором қилдик,

78:10. Тунни эса либос қилдик,

78:11. Кунни тириклик вақти қилдик,

78:12. Тепангизда етти шиддатли само бино этдик,

78:13. Ва порлоқ ёритган чироқ яратдик,

78:14. Ва мўл сув туширдик зич булутлардан,

78:15. Улар билан дону-наботот,

78:16. Туташ боғлар чиқариш учун.

78:17. Ҳақиқатан, Фасл/Ажралиш Куни (яхши ва ёмон ораси айриладиган Кун) вақти тайин этилган.

78:18. Сур чалинган Кунда, сиз гуруҳлар ҳолида келасиз.

78:19. Само очилади, эшиклар бўлади,

78:20. Тоғлар юритилади, сароб бўлади.

78:21. Жаҳаннам пистирма жойи бўлади.

78:22. Туғёнга кетганлар учун қайтиш жойи у.

78:23. Асрлар бўйи қолинади унда.

78:24. Унда на бир салқинлик, на бир ичгулик тотадилар,

78:25. Нуқул қайноқ сув ва йиринг,

78:26. Уларга лойиқ эваз ўлароқ,

78:27. Улар ҳеч қандай Ҳисобни умид қилмас эдилар,

78:28. Оятларимизни ёлғон санаб инкор этардилар.

78:29. Биз эса барча нарсани санаб ёзиб қўйгандик.

78:30. Тотинглар, сизга фақат Азобни зиёда қиламиз.

78:31. Тақво эгалари учун ютуқлар

78:32. Боғлар, узумзорлар,

78:33. Тенг етилган шингиллар,

78:34. Тўла-тўла қадаҳлар,

78:35. Унда бееҳуда сўз ҳам, ёлғон ҳам эшитмаслар;

78:36. Бу – Раббингдан мувофиқ ажру-мукофот

78:37. Осмонлару-Ернинг ва иккиси орасининг Рабби. Раҳмоннинг ҳузурида берухсат хитоб қилинмас.

78:38. Кун келади, Руҳ ва Малаклар саф бўлиб туради. Раҳмон изн берганидан бошқа ҳеч ким гапирмайди, улар ҳам фақат ҳақни сўйлайди.

78:39. Ана ўша Кун Ҳақиқат. Ким истаса, Рабби сари йўл олади.

78:40. Сизларни яқин азобдан огоҳ этдик. У Кунда киши ўз қилмишига назар солади, кофир эса: “Кошки тупроқ бўлсам!” дейди.