Kemal Yoldash

One with God is Majority


80

Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)

80:1. Хўмрайди, юз ўгирди,

80:2. Кўзи ожиз/Аъмо келган эди.

80:3. Сен қайдан биласан, эҳтимол у покланар?

80:4. Ё Ўгитни тинглар-да, унга фойдаси тегар?

80:5. Аммо ўзини беҳожат санаганга,

80:6. Сен ўшанга интиласан,

80:7. Мабодо улар покланмаса, сенга не зарар?

80:8. Лекин сенга ошиқиб келганга,

80:9. Ҳурмат билан келганга,

80:10. Сен унга “бандсан”.

80:11. Аммо йўқ! Бу бир Эслатма холос.

80:12. Истаган эслатма олади,

80:13-14. Мукаррам, қадри олий, покиза саҳифаларда

80:15-16. Етказувчи Элчилар – Мукаррам холис қуллар – қўлидаги Эслатма…

80:17. Инсон бунчалар нонкўр-а!

80:18. Уни нимадан яратди?

80:19. Нутфадан. Яратди, шакл берди,

80:20. Сўнг йўлини осон қилди,

80:21. Сўнг унга ўлим берди, қабрга киритди,

80:22. Сўнг истаган пайтда уни тирилтириб чиқарди,

80:23. Аммо Йўқ! У ўзига буюрилганни қилмади.

80:24. Инсон таомига бир назар солсин.

80:25. Биз сувни мўл ёғдирдик.

80:26. Кейин Ерни/тупроқни ёрдик,

80:27. Ва унда донларни ундирдик,

80:28. Узум ва кўкатларни,

80:29. Зайтун ва хурмоларни,

80:30. Зич ва мўл боғларни,

80:31. Мева ва яйловларни,

80:32. Сизга ва чорвангиз эҳтиёжига яраши учун.

80:33. Қачонки шиддатли сас келиб урганда,

80:34: У Кунда инсон қочади: оға-инисидан,

80:35. Ота-онасидан,

80:36. Хотинидан, ўғилларидан.

80:37. У Кунда ҳар бирининг етарли ғами-ташвиши бўлади.

80:38. У Кунда ёруғ юзлар бор,

80:39. Қувонч ва кулгу тўла,

80:40. У Кунда ғуборли юзлар бор.

80:41. Қаро зулмат қоплаган.

80:42. Ана ўшалар Ҳақни инкор этган кофирлар ва гуноҳларга ботган фожирлар…