Kemal Yoldash

One with God is Majority


81

Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)

81:1. Қуёш кўр этилганда,

81:2. Юлдузлар тўкилганда,

81:3. Тоғлар юритилганда,

81:4. Қариндошлар маъноси қолмаганда,

81:5. Ёввойи ҳайвонлар йиғилганда,

81:6. Денгизлар қайнатилганда,

81:7. Жонлар гуруҳларга айрилганда,

81:8-9. Тириклайин кўмилган қиздан, қайси гуноҳи учун ўлдирилгани сўралганда,

81:10. Саҳифалар ёйилганда,

81:11. Осмон шилиб олинганида,

81:12. Жаҳаннам қиздирилганда,

81:13. Жаннат яқинлатилганда,

81:14. Ҳар бир жоннинг нима ҳозирлагани маълум бўлади.

81:15. Йўқ! яширинганлар* ила қасам, (*кундузи яширинган юлдузлар)

81:16. Ва ўз орбитасида сузганлар ила,

81:17. Ва қоплаётган тун ила,

81:18. Ва нафас ола бошлаган тонг ила қасамки,

81:19. У улкан лутф-карам қилинган Расулнинг айтганидир.

81:20. Қувват эгасининг, Аршнинг Раббининг юборган Расул.

81:21. Унга бўйсунилади, унга ишонилади. (4:64)

81:22. Ҳамроҳингиз асло мажнун эмас.

81:23. Уни* очиқ уфқда кўрди. (*81:1-14 оятлардаги Ғайб хабарларини тўлиқ қамрай олди, сўнгги уфққача кўра олди – 53:1-18)

81:24. У Ғайбни очиқ баён* қилади – яширмайди. (*Баён қилиш-яширмаслик – 3:187; 16:44)

81:25. У шайтони-рожимнинг/уйдириб адаштирувчининг айтгани эмас,

81:26. Қайга қараб кетмоқдасиз?

81:27. У Оламлар учун бир Эслатмадир –

81:28. Сиздан Тўғри Йўлда юрмоқ истаганлар учун;

81:29. Нима истасангиз ҳам, Аллоҳнинг – Оламларнинг Раббининг – истагидан ташқари эмас.