Kemal Yoldash

One with God is Majority


82

Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)

82:1. Само ёрилганида,

82:2. Юлдузлар сочилганда,

82:3. Денгизлар тоштирилиб,

82:4. Қабрлар чиқарилганда,

82:5. Ўшанда ҳар бир жоннинг қилгани ва тарк этгани маълум бўлади.

82:6-7-8. Эй инсон, сени мукаррам қилган Раббинг ҳақда сени нима алдаб қўйди? У сени бекаму-кўст яратганди, истагани суратда таркиб этганди?

82:9. Аммо йўқ! Аксинча, Сизлар Дин Кунини ёлғон санайсиз –

82:10. Устингизда Кузатувчи* бор – (*82:5 ҳар амалингиздан хабар берувчи Зот – 86:4)

82:11. Қолдирмай тўлиқ қайд этиб боргувчи,

82:12. Сизнинг ҳар бир феълингизни билгувчи.

82:13. Яхшилар – жаннатнинг бағрида.

82:14. Ёмонлар – дўзах қаърида.

82:15. Дин Кунида унга улоқтирилади.

82:16. Ундан асло қутулолмайди.

82:17. Дин Куни /Ўзаро Ҳақлар ўталадиган Кун нима, биласанми?

82:18. Яна бир бор – Дин Куни /Ўзаро Ҳақлар ўталадиган Кун – нима, биласанми?

82:19. Шундай Кунки, унда ҳеч ким ҳеч ким учун бирор нарсага молик эмас, барча Амр/Иш ёлғиз Аллоҳнинг.