Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
83:1. Ўлчовни ноҳақ ўлчовчилар ҳолига вой!
83:2. Улар одамлардан олишда, тўлиқ ўлчаб олади,
83:3. Ўзлари ўлчаб беришда, уриб қолади.
83:4. Наҳотки улар қайта тирилиб турғазилиши ҳақида ҳеч ўйламайди?
83:5. Улуғ бир Кунда –
83:6. Одамлар у Кунда Оламларнинг Рабби ҳузурида турғазилади.
83:7. Йўқ асло! Ҳақиқатан фожирларнинг қайдлари Сижжинда/Қуйи Зиндонларда.
83:8. Сижжин нима, биласанми?
83:9. Ёзиб битилган/Рақамланган Китоб.
83:10. У Кунда Ёлғон санагувчиларнинг ҳолига вой! –
83:11. Улар Дин Кунини/ўзаро Ҳақлар ўталадиган Кунни – ёлғон санайди,
83:12. У Кунни фақат тажовузкор, гуноҳга ботганлардан ўзга ҳеч ким Ёлғон санамайди.
83:13. Унга оятларимиз ўқилганда, “Ўтганларнинг афсонаси” дейди.
83:14. Йўқ, аксинча! Қилган қилмишлари дастидан уларнинг қалблари тамоман қорайган.
83:15. Аммо Йўқ! У Кунда улар Рабби ҳузурида ораси тўсилади. (2:174)
83:16. Сўнгра эса албатта Жаҳаннамга улоқтирилади.
83:17. Сўнг уларга дейилади: “Сизнинг ёлғон деганингиз айнан мана шу!”
83:18. Йўқ асло! Тақво эгаларининг қайдлари Иллиюнда*. (*Юксак/Олий мартабада)
83:19. Иллиюн нима, биласанми?
83:20. Ёзиб битилган/Рақамланган Китоб.
83:21. Қурбат аҳли/Аллоҳга яқинлатилганлар унга гувоҳ бўлади:
83:22. Ҳақиқатан, тақво эгалари неъматлар ичида.
83:23. Сўриларда суяниб, атрофга назар ташлайди.
83:24. Неъматдан порлаган юзларидан танилади.
83:25. Муҳрли, соф покиза шароблардан ичадилар,
83:26. Унинг хитоми/колдирадиган таъми мушкдир, беллашувчилар ана шунинг учун беллашсинлар.
83:27. Унинг коришими Таснимдир –
83:28. Бир чашмаки, ундан фақат Қурбат Аҳли ичади.
83:29. Жиноят содир этганлар имон эгалари устидан кулар эди,
83:30. Ёнларидан ўтишса, ўзаро зимдан кўз қисишарди,
83:31. Шерикларига қайтгач, ўз қилиғидан қувониб,
83:32. Имон эгаларини кўрса, дердиларки: “Булар адашган” –
83:33. Ҳолбуки улар қўриқчи қилиб юборилмаганди.
83:34. Мана бугун имон эгалари кофирларнинг устидан кулади,
83:35. Назар солиб уларга сўриларнинг устидан:
83:36. “Кофирлар эвазларини тўлиқ олибдиларми?”
