Kemal Yoldash

One with God is Majority


84

Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)

84:1. Осмон дарз кетганида,

84:2. Раббига ҳаққи-рост бўйсуниб,

84:3. Ер теп-текис ёйилганида, (20:105–107)

84:4. Ичидагини тўкиб бўшанганида,

84:5. Раббига ҳаққи-рост бўйсуниб…

84:6. Эй инсон, охир-оқибат Раббингга борғуси йўлда югуриб-елмоқдасан, ва албат Унга йўлиқасан. (75:5-12)

84:7. Кимнинг китоби ўнг тарафдан келса,

84:8. Енгил ҳисоб қилинади,

84:9. Ва аҳлига севиниб қайтади.

84:10. Кимнинг китоби орт тарафдан келса,

84:11. Ўзига ўлимни чақиради, (25:12-13)

84:12. Ҳамда қизиб турган Оловни бўйлайди,

84:13. Шериклари ёнида жуда шод-хуррам эди, (83:31)

84:14. Ҳеч қачон ўзини қайтарилмайди деб санарди.

84:15. Йўқ аксинча! Рабби уни кўриб турарди.

84:16. Йўқ! Оқшомнинг хира қоронғусига,

84:17. Ва Кечанинг қоплаганига,

84:18. Ҳамда тўлин Ойнинг ойдинлигига қасамки,

84:19. Сиз бир ҳолдан бошқасига ўтиб борасиз!

84:20. Нима бўлган буларга? Нега имон келтирмайдилар?

84:21. Уларга Қуръон ўқилганда, сажда қилмайдилар/унинг амрларига таслим бўлмайдилар?

84:22. Йўқ, инкорчилар уни* Ёлғон санади. (*84:1-5 даги сўнгги манзил)

84:23. Аллоҳ эса уларнинг барча яширганини билиб туради.

84:24. Сен уларга Аламли Азоб ҳақида хушхабар бер.

84:25. Аммо имон келтирган ва солиҳ амал қилганларга беминнат/ўз амаллари билан эришган ажр-мукофот бор.