Kemal Yoldash

One with God is Majority


85

Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)

85:1. Буржлар жойлашган Само

85:2. Ҳам ваъда қилинган Кун,

85:3. Гувоҳ ва унинг гувоҳ бўлгани/иштирокчи ва иштирок этгани воқеъа.

85:4. Димоғ эгалари ҳалок бўлди! (111:1-3)

85:5. Ўтин тўла Олов эгалари! (Ўтинлари тош ва одамлар бўлган Олов – 2:24; 111:4-5)

85:6. Мана, улар унинг/Оловнинг бошида ўтирибди.

85:7. Ва муминларга қилинган муомалага гувоҳ бўлмоқда.

85:8-9*. Улар муминларни фақатгина Азиз ва Ҳамид Аллоҳга /барчадан устун ва мақтовларга лойиқ Аллоҳга – Осмонлару-Ернинг Подшоҳлиги Унга тегишли бўлган Аллоҳга – ишонганлари учун ёмон кўрган эдилар. Аллоҳ эса барча нарса устида гувоҳ. (*Кофир ва мушрик катталари фақат ўзларига азизлик ва ҳамд нисбат этарди – 3:188)

85:10. Мумин ва муминаларга фитна/тузоқ қурган, сўнг тавба қилиб қайтмаганларга Жаҳаннам азоби, ёнғин азоби бор.

85:11. Имон келтирган ва солиҳ амал қилганлар учун остидан анҳорлар оққан боғ-роғлар бор. Улкан Ютуқ ана шу.

85:12. Ҳақиқатан, Раббингнинг чангали шиддатли.

85:13. Илк яратиб бошлаган, сўнгра қайтарган Унинг Ўзи,

85:14. Ғафур/Кечиргувчи ва Вадуд/Яхши Кўргувчи ҳам Унинг Ўзи,

85:15. Арши-Мажид/Олий Аршнинг Рабби,

85:16. Ўз иродасини мудом рўёбга чиқаради.

85:17. Қўшинларнинг хабари келдими сенга?

85:18. Фиръавн ҳамда Самуднинг?

85:19. Аксинча, кофир бўлганлар ёлғон санашда,

85:20. Аллоҳ эса уларнинг ортидан қуршаб олади.

85:21. Ҳолбуки, бу – Олий қилувчи/Мажид Қуръон,

85:22. Муҳофаза этилган лавҳаларда.