Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
86:1. Само ва Ториқ.
86:2. Ториқ нима, биласанми?
86:3. Порлаган Юлдуз. (53:1)
86:4. Ҳар бир жон устида, уни кўриб-кузатиб турувчи бор,
86:5. Инсон нимадан яралганига бир боқсин –
86:6-7. бел ва қовурғалар орасидан отилиб чиққан суюқликдан яралган.
86:8. Уни қайтаришга ҳам, албатта, қодир.
86:9. У Кунда – барча сир-асрор синалганда,
86:10. Инсонда на қувват бор, ва на бир мададкор.
86:11. Қайтишли Само.
86:12. Ёрилишли Ер.
86:13. Фасл/Ажралиш Сўзидир бу,
86:14. Бу ҳазил эмас.
86:15. Улар тўсиқ қуришмоқда.
86:16. Мен ҳам тўсиқ қурмоқдаман.
86:17. Бу кофирларга яна бироз муҳлат бер.
