Kemal Yoldash

One with God is Majority


87

Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)

87:1. Раббингнинг Энг Олий исмини поклаб улуғла.

87:2. У Яратган, ва бекаму-кўст қилган Зот,

87:3. Ўлчовни қўйган, ва йўллаган Зот, (20:50)

87:4. Ям-яшил яйловлар чиқариб берган Зот,

87:5. Сўнгра қоп-қора қуруқ хашак қилган Зот. (23:41)

87:6. Биз сенга Ўзимиз жамлаб берамиз/қироат қиламиз, бас сен унутмассан/қолдирмассан.

87:7. Фақат Аллоҳ истагани мустасно; (2:106) Унинг Ўзи ошкорни ҳам, яширинни ҳам билади,

87:8. Қулайлик учун сенга осон қиламиз. (19:97; 44:58; 54:17)

87:9. Сен Эслатмани етказ, Эслатма фойда берса, (51:55)

87:10. Қалбида қўрқув бўлганлар албатта Эслатма олади,

87:11. Бадбахтлар ундан чекинади,

87:12. Оқибатда Улкан Оловга киради.

87:13. У ерда на ўлади, на яшайди.

87:14. Кимки покланса, нажот топади/муродига етади,

87:15. У Раббининг исмини эслатиб, Салот қилган/Йўлланма берган (62:9)

87:16. “Сиз дунё ҳаётини танлайсиз, бироқ

87:17. Охират яхшироқ ва давомлироқ”.

87:18. Ўтмиш саҳифаларда ҳам айнан шулар бор –

87:19. Иброҳимнинг ва Мусонинг саҳифаларида.