Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
88:1. Чўлғаб олган Кун ҳақида хабар келдими сенга? (12:107)
88:2. У Кунда юзлар бор – даҳшатга тўлган,
88:3. Меҳнат қилиб чарчаган, қийналган, хорган,
88:4. Ёниб турган Оловга улоқтирилади,
88:5. Қиздирилган булоқдан ичирилади,
88:6. Таомлари фақат қуриган тикан,
88:7. На семиртиради, на тўйдиради.
88:8. У Кунда юзлар бор – неъматлар ичра,
88:9. Сайъ-ғайратидан рози бўлган ҳолда,
88:10. Олий жаннат боғида,
88:11. У ерда беҳуда сўз эшитмайдилар.
88:12. У ерда оққан чашмалар бор.
88:13. У ерда юксак сўрилар бор,
88:14. Ва қатор терилган қадаҳлар,
88:15. Ва қатор тизилган ёстиқлар,
88:16. Ва у ерда ёзилган гиламлар.
88:17. Назар солмайдиларми тўп булутларга, қандай яралганига?
88:18. ҳамда шу Самога, қандай юксалганига?
88:19. ҳамда шу тоғларга, қандай қадалганига?
88:20. ҳамда шу Заминга, қандай тўшалганига?
88:21. Сен эса Эслатмани етказишда давом эт, сен фақат Эслатувчисан.
88:22. Сен улар устида ҳоким эмассан. (42:48; 50:45)
88:23. Кимки юз ўгириб, кофир бўлса/тан олмаса,
88:24. Аллоҳ Ўзи уларни Каттароқ Азобга дучор қилади. (68:33)
88:25. Уларнинг қайтиши фақат Бизга,
88:26. Кейин ҳисоб-китоблари ҳам – Бизнинг ишимиз.
