Kemal Yoldash

One with God is Majority


89

Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)

89:1. Тонг,

89:2. Ўн кеча, (7:142)

89:3. Тоқ ва жуфт,

89:4. Ва кетаётган авйти Кеча,

89:5. Ақл эгалари учун бунда олингуси қасам/ибратлар бор эмасми?

89:6. Од қавмига Раббинг нима қилганини кўрмадингми?

89:7. Устунлар эгаси Эрамга?

89:8. Ҳеч бир диёрда уларнинг мисли яратилмаган эди,

89:9. Водийда қоялар ўйган Самудга?

89:10. Эҳромлар эгаси Фиръавнга? (38:12)

89:11. Улар шаҳарларда ҳаддидан ошдилар/Туғёнга ботдилар –

89:12. У ерда бузғунчиликни зиёда қилдилар.

89:13. Раббинг уларнинг бошига азоб қамчисини ёғдирди.

89:14. Зеро Раббинг барча нарсани кўриб кузатиб туради.

89:15. Инсонга Рабби иззат-икром кўрсатса, синов учун неъмат ато этса, дейдики: “Раббим мени мукаррам айлади”.

89:16. Аммо, қачонки Рабби синов учун унинг ризқини ўлчовли қилса, дейдики: “Раббим мени хор* айлади”. (*”Кимга бойлик ва давлат берса демак уни яхши кўради, ўша ҳаққ, муминлар ҳаққ бўлганда хор бўлмасди”, деган ботил эътиқод)

89:17. Йўқ, аксинча! Сиз ўзингиз етимга иззат-икром кўрсатмайсиз.

89:18. Мискинни тўйдиришга ташвиқ этмайсиз.

89:19. Меросни ҳирс-ла еб тугатасиз.

89:20. Бойликни яхши кўриш сизда чексиз-чегарасиз.

89:21. Аммо йўқ! Қачонки Ер кетма-кет силкиниб текис қилинганда,

89:22. Раббинг ва саф тортиб Малак* келганида. (*Малак – куч эгаси. Зикр этилган азоб қамчиси – 89:13)

89:23. Ана ўша Кунда жаҳаннам келтирилади. У Кунда инсон эслайди, лекин унинг эслашидан энди нима наф?

89:24. “Эҳ кошкийди ҳаётимга ҳозирлик кўрсам!” дейди.

89:25. У Кунда унинг тортган азобини бошқа ҳеч ким тортмайди.

89:26. Уни боғлаганидек бошқа ҳеч кимни боғлашмайди.

89:27. Эй ҳузур-ҳаловат топган жон! (13:28)

89:28. Бу Кун рози бўлган, розилик топган ҳолда Роббингга қайтгин. (9:100; 98:8)

89:29. Қулларим қаторига киргин! (4:69)

89:30. Менинг жаннатимга киргин! (36:26)