Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)
90:1. Йўқ! Мана шу шаҳарга қасам,
90:2. Сенга ҳалол бу шаҳар.
90:3. Ота ҳамда унинг авлодларига қасамки,
90:4. Инсон қийналиш ичра яралган.
90:5. Наҳотки инсон ўзидан-да қодирроқ ҳеч ким йўқ, деб ўйлайди?
90:6. Дейдики: “Жуда кўп мол-бойлик йўқотдим”.
90:7. Наҳотки уни кўриб турган ҳеч ким йўқ, деб ўйлайди?
90:8-9. Ахир бермадикми унга икки кўз, икки лаб ва тил?
90:10. Ва Икки Довон йўлини кўрсатиб қўйдик-ку,
90:11. У эса Довон ошишга киришмади.
90:12. Довон ошиш нима, биласанми?
90:13. Бўйинтуруқни ечиш/қулни озод қилиш (2:286; 4:25; 12:39-42; 79:24)
90:14. Ёки очлик куни очни тўйдириш,
90:15. Яқиндаги етим/ҳимоясизни,
90:16. Ёки йиқилган очни/ишсизни;
90:17. Сўнг имон келтирган ва ўзаро сабрни тавсия этган ва раҳм-шафқатни тавсия этганлардан бўлиш, (етимга қараш ва очни тўйдириш, имон келтириш ва даъватлардан ҳам олдин зикр этилмоқда).
90:18. Ана шундайлар Ўнг тараф аҳли. (56:8)
90:19: Оятларимизни рад этганлар эса зиллат ва хорлик топади, (17:71)
90:20. Устларидан қулфланган Оташ бўлади!
