Kemal Yoldash

One with God is Majority


91

Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)

91:1. Қуёш ва унинг ёритгани,

91:2. Ой ва унинг Қуёшни таъқиб этгани,

91:3. Кундуз ва унда борлиқнинг ёритилгани,

91:4. Тун ва унда зулматнинг чўккани,

91:5. Само ва унинг бино этилгани,

91:6. Ер ва унинг текис тўшалгани, (79:30)

91:7. Тирик жон/инсоннинг ўзлиги, унинг мутаносиб яратилгани, (82:7-8)

91:8. Унга гуноҳ ва тақво нима экани илҳом этилгани.

91:9. Ким уни/ўзлигини поклаган бўлса, нажот топди/муродига етишибди,

91:10. Ким уни булғаб қулатган бўлса ютқазибди.

91:11. Самуд Туғёнга ботгани боис ёлғонга чиқарди.

91:12. Мана, орасидан энг бадбахти чиқди.

91:13. Аллоҳнинг Расули уларга деди: “Аллоҳнинг туяси! Унинг ичиши!”

91:14. Уни ёлғон санашди, туяни бўғизлашди. Гуноҳлари сабабли Рабби уларни йўқ қилди,

91:15. Бунинг оқибатидан асло чўчимайди.