Kemal Yoldash

One with God is Majority


15

Раҳмон ва Раҳим Аллоҳнинг исми билан (1:1)

15:1. Алиф Лом Ро. Булар Китобнинг ва очиқлаган/очиқланган Қуръоннинг оятлари.

15:2. Қанчадан-қанча кофирлар бор: “Кошки мусулмон/илоҳий Китобга таслим бўлсак” дея орзу этадилар ҳали.

15:3. Уларни қўявер, еб-ичиб баҳраманд бўлиб олсинлар; орзу-ҳаваслари уларни чалғитсин. Яқинда билиб оладилар.

15:4. Биз бирор шаҳарни ҳалок этган бўлсак, фақат очиқлаган/очиқланган Китоб/Қонун* асосида ҳалок этдик.
(*Илоҳий қонуният шундан иборат: Аввал Аллоҳнинг амрлари баён этилди, осий бўлганлар жазоланиши очиқ маълум қилинди, фақат шундан кейингина жазо юборилди. Яъни ҳеч кимга зулм/ноҳақлик қилинмади)

15:5. Ҳеч бир уммат/қавм ўз ажалидан/белгиланган муддатидан ўзиб ҳам кета олмайди, ортда ҳам қола олмайди.

15:6. Дедилар: “Эй, Зикр/Эслатма нозил қилинган, сен ҳақиқий мажнунсан!

15:7. Агар гапинг рост бўлса, бизга Малакларни* келтирсанг-чи…”
(*Малаклар – куч-қудрат, бу ерда – Зикрнинг Аллоҳдан эканини исботлагувчи илоҳий куч-қудрат ишорати)

15:8. Биз Малакларни фақат ҲАҚҚ ила нозил қиламиз, шунда уларга муҳлат берилмайди.

15:9. Зикрни/Эслатмани нозил қилган Биз, ва Биз Ўзимиз уни муҳофаза этамиз*!
(*15:4 да айтилган Қонунга риоя этилади/муҳофаза этилади. Бу Эслатма нозил қилинган барча даврларда риоя этилган, яъни Зикрни нозил этишдаги ўзгармас қонуният, Қуръон нузули учун ҳам қатъиян муҳофаза этилади)

15:10. Ҳақиқатан, сендан олдин ўтган қавмларга ҳам Расуллар юборганмиз.

15:11. Ҳар гал Расул келганида, унинг устидан кулдилар.

15:12. Ана шундай қилиб, Биз уни жиноятчилар қалбига йўллаяпмиз,

15:13. улар эса ишонмаётирлар. Ҳолбуки, олдингиларнинг суннатлари ўтган.

15:14. Мабодо улар учун Самодан бир дарвоза очсаг-у, улар унда юқори кўтарилсалар,

15:15. Дейдиларки: “Кўз бўяш бу, бизга сеҳр қилишди”.

15:16. Ҳақиқатан, биз Самода буржлар ўрнатдик, ва кўрган кўзга уларни зийнатли қилиб безадик,

15:17. Ва уларни ҳар қандай шайтони рожийм*дан муҳофаза этдик,
(Шайтон – йўлдан оздирувчи, Рожийм – ўзи билмаганини олға сурувчи, дуч келган иддаони отувчи. Яъни юлдузларга қараб мунажжимлик ва фолчилик қилувчиларга ғайбни билиш имкони берилмаган).

15:18. Лекин кимда-ким эшитганини ўғирлайдиган бўлса, уни ортидан очиқ ойдин аланга таъқиб этади.

15:19. Ерни ҳам текис қилиб ёйдик, ва ичига оғирликлар ўрнатдик, ва ундаги барча нарсани мувозанат билан ўстириб қўйдик,

15:20. унда сиз учун ҳамда сиз ризқ бермайдиганлар учун яшаш шароити қилдик.

15:21. Ҳар бир нарсанинг/ризқнинг хазиналари Бизнинг ҳузуримизда, лекин уни фақат маълум миқдорда нозил қиламиз.

15:22. Шамолларни чанглатувчи қилиб юбордик, Самодан сув тушириб, сизни суғордик. Сиз уни жамлаб хазина қилувчи эмасдингиз.

15:23. Ҳақиқатан, ҳаёт ва ўлимни Биз берамиз, мерос қилиб олгувчи ҳам Бизнинг Ўзимиз.

15:24. Сизнинг орангиздаги илғорларни ҳам билганмиз ва ортда қолувчиларни ҳам билганмиз.

15:25. Уларни ҳашр этиб тўплагувчи ҳам фақатгина Раббинг, Унинг Ўзи Ҳаким Алим /Ҳукм қилгувчи, барчанинг сир-асрорини аниқ Билувчи.

15:26. Ҳақиқатан, Биз инсонни хом лойдан, шакл бериладиган балчиқдан* иборат яратганмиз.
(*Китобдан таълим ва тарбия берилиши, турли синов босқичларидан ўтказиш орқали амалга ошади)

15:27. Жиннларни эса, олдинроқ жазирама/куйдирувчи оловдан* иборат яратганмиз.
(*Одамзотнинг Китобдан хабари бўлмаган қисми – фитналар тўла ҳаётни давом эттирмоқда)

15:28. Мана, Раббинг Малакларга деди: “Мен хом лойдан, шакли ўзгарувчан балчиқдан Башар яратаман,

15:29. Уни бекаму-кўст қилганимда – Руҳимдан уфлаганимда* – унга сажда қилинг/тўлиқ бўйсунинг!”
(*Руҳдан уфлаш – ваҳй ва илоҳий амр келиши, бекаму-кўст қилиши – Динни комил қилиши, яъни Сўнгги Рисолатни – Қуръонни нозил қилиши)

15:30. Барча Малаклар сажда қилдилар/илоҳий амрга тўлиқ бўйсундилар,

15:31. Фақатгина Иблис сажда қилганлар билан бўлишдан бош тортди.

15:32. Деди: “Эй Иблис, сажда қилганлар билан эмассан,нима бўлди сенга?”

15:33. Деди: “Сен лойдан, шакли ўзгарувчан балчиқдан яратган башар/оддий одамга сажда қилмайман”.

15:34. Деди: “Чиқ ундан, сен рожийм*сан! (*Ўзи билмаган ботил иддаони олға сурувчи, Аллоҳнинг раҳматидан қувилган)

15:35. Дин Кунига қадар сенга лаънат/сен ҳидоятдан маҳрумсан”.

15:36. Деди: “Эй Раббим, улар чиқариладиган/тириладиган Кунгача менга муҳлат бер”.

15:37. Деди: “Сен муҳлат берилганлардан бирисан!

15:38. Вақти маълум Кунгача!”

15:39. Деди: “Эй Раббим, мени тойдирганинг* сабабли, ер юзида уларга зийнатли нарсалар қиламан, ва уларнинг барчасини тойдираман.
(*Кибрланган Иблис оқибатда тойдирилди, паст қилинди)

15:40. Улар орасидаги ихлосли қулларинг мустасно.

15:41. Деди: “Мана шу – Менга элтувчи Тўғри Йўл,

15:42. Менинг Қулларим устида ҳеч қандай куч-қувват сенда йўқ, сенга эргашиб тойганлар мустасно.

15:43. Уларнинг барчасининг тўпланиш жойи – Жаҳаннам,

15:44. унинг етти дарвозаси бор, ҳар дарвоза учун улардан бир гуруҳ айрилади.

15:45. Тақво эгалари эса боғ-роғлар ва булоқларда.

15:46. “Тинчлик Омонлик билан киринг унга!”

15:47. Биз уларнинг қалбларидан барча ғиллу-ғашни кетказдик, қарама-қарши сўриларда оға-ини бўлиб ўтирадилар,

15:48. У ерда уларни толиқиш ҳам босмайди, улар ундан чиқариб ҳам юборилмайди.

15:49. Менинг Қулларимга шуни хабар бер: Ғафур ва Раҳим Мен ва ёлғиз Менман /кечиримли раҳмдил.

15:50. Аламли Азоб ҳам ёлғиз Менинг Азобимдир.

15:51. Уларга Иброҳимнинг меҳмонларидан ҳам хабар бер:

15:52. Мана, унинг ҳузурига кирдилар. Дедилар: “Салом/Омонлик”. Деди: “Сизлардан чўчияпмиз”.

15:53. Дедилар: “Чўчима, биз сенга илмли ўғлон хушхабари келтирдик”.

15:54. “Менга кексалик етганида, шунақа хушхабар берасизми? Нимага асосланган хушхабар бу?”

15:55. Дедилар: “Биз сенга ҳақ ила хушхабар бердик, сен асло ноумид бўлма”.

15:56. Деди: “Раббининг раҳматидан ким ҳам ноумид бўларди, адашганлардан бошқа?”

15:57. Деди: “Мақсадингиз нима, эй Элчилар?”

15:58. Дедилар: “Биз жиноятчи қавмга юборилдик,

15:59. Лутнинг хонадонига”. Биз уларнинг барчасига нажот бергаймиз, магар унинг хотини мустасно.

15:60. Биз уни ортда қолганлардан бўлишини тақдир этганмиз.

15:61. Элчилар Лут хонадонига келганида,

15:62. У деди: “Сизлар нотаниш одамларсиз!”

15:63. Улар дедилар: “Аксинча, биз сенга уларнинг шубҳа қилгани* билан келдик. (*ваъда қилинган Азоб)

15:64. Сенга ҳақни келтирдик, биз рост айтмоқдамиз:

15:65. кечанинг бир қисмида аҳлинг билан юргин, сен ортда юргин; (11:81) Буюрилган жойга боргунча, сиздан ҳеч ким орқага бурилиб қарамасин!”

15:66. Унга шу ишни билдирдик: “Тонгга киришлари билан, анавиларнинг думлари кесилади!”

15:67. Шаҳар аҳли севинганча келдилар.

15:68. “Булар ахир менинг меҳмонларим, мени уятга қўйманг!

15:69. Аллоҳга тақво қилинг ва мени шарманда қилманг!”

15:70. Улар дедилар: “Сени оламлардан* манъ этмаганмидик?”
(*бошқаларнинг ишига аралашишдан, амри маъруф-наҳй мункар қилишдан)

15:71. “Мана, қизларим, агар бу феълни қилмоқчи бўлсангиз” (11:78)

15:72. Сенинг умринг гувоҳки*/сен умрингда кўрганингдек, улар ҳам мастликдан тентираб юришарди. (10:16)

15:73. Тонгга кириши биланоқ, уларни даҳшатли қичқириқ тутди.

15:74. Шаҳарни остин-устин қилиб ағдардик, уларга лойдан тошлар ёғдирдик

15:75. Ишоратларни ўқий оладиганлар учун бунда оят-ишоратлар бор*. (15:7-8 да ишорат истаганларга ушбу мисол кифоя эмасми?)

15:76. У муқим бир йўлдадир.

15:77. Ишонч эгалари учун бунда оят-ибрат бор.

15:78. Ҳақиқатан, Айка аҳли золим бўлдилар. (26:176)

15:79. Биз улардан интиқом олдик (7:136). Уларнинг ҳар иккиси очиқ йўл устидадир.

15:80. Ҳижр аҳли/Самуд қавми ҳам Расулларни инкор этдилар.

15:81. Уларга оятларимизни етказдик, улар юз ўгирдилар.

15:82. Тоғлардан хавфсиз уйлар ўйишар эди.

15:83. Тонгга кириши биланоқ, даҳшатли қичқириқ тутди уларни.

15:84. Касб қилиб орттирганлари уларга фойда қилмади.

15:85. Биз Осмонлару-Ерни ҳамда улар орасидаги борлиқни Ҳаққ ила яратдик. (15:8) Қиёмат Соати албатта келади. Энди сен чиройли шаклда юз ўгир.

15:86. Сенинг Раббинг Ўзи Яратган, Ўзи Билувчидир.

15:87. Биз сенга иккиликлардан еттита* ва Улуғ Қуръонни бердик.
(*15:44 да етти эшикдан кирувчи тоифаларга қарши Қуръон бир ўзи етти хил масоний билан бас келади).

15:88. Уларнинг баъзи гуруҳларига берганларимизга кўз тикма, ва улар учун қайғурма. (11:36; 5:68) Ишонганларга қанотингни паст тутавер.

15:89. Сен айт: “Мен фақат очиқ огоҳ этгувчиман холос!”

15:90. Худди айирмачиларга* туширганимиздек.
(*Аҳли Китоб ҳам ҳаққ дин келганидан кейин ҳизбларга бўлинган эди)

15:91. Улар Қуръонни айирганлар*.
(*Қуръон – Аллоҳнинг Раҳмон ва Раҳим исмини -моддий ва маънавий қонуниятларни айирганлар – 2:85)

15:92. Раббингга қасамки, албатта Биз уларнинг барчасини сўроқ қиламиз,

15:93. Қилиб ўтган қилмишлари ҳақида.

15:94. Сенга келган Ишни/Амрни очиқ етказ! Шерик қўшганларга парво қилма.

15:95. Ўша устингдан қилувчиларга қаршисида сенга Биз етарлимиз.

15:96. Улар Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ тутганлар; улар яқинда билиб оладилар.

15:97. Уларнинг гапларидан қалбинг оғринишини биламиз.

15:98. Сен Раббингни ҳамд ила покла, ва сажда қилгувчилардан/буйруқларга тўлиқ таслим бўлганлардан бўл.

15:99. Раббингга қуллик/хизмат қил, токи ўша аниқ келгувчи келгунича.