Элчилар, ота-боболардан қолиб келаётган дин бўлмиш «Отаизм» билан бир умр куришиб ўтганлар.
Ғофир:34 Бундан олдин Юсуф очиқ-ойдин ҳужжатлар билан келганди. Сиз унинг келтирганига доим шубҳа қилдингиз. У вафот этгач эса, "Аллоҳ ундан кейин расул юбормайди", дедингиз. Шубҳада ҳаддан ошганни Аллоҳ мана шундай адаштиради.
Қуйидаги оятлар, инсоннинг адашиш нуқталарини очиқлаб беради:
Бақара:170 "Уларга “Аллоҳнинг нозил қилганига эргашинг” дейилса, “Йуқ, биз ота-боболаримизнинг йўлига эргашамиз”, дейдилар. Наҳотки, ота-боболари ҳеч нарсага ақл ишлатмаган, Тўғри Йўлни ҳам топа олмаган бўлсалар хамми?"
Исро:36 Ўзинг билмаган нарсага эргашма, чунки эшитиш ва кўриш, хамда фикрлашнинг барчаси бундан масъул.
Бақара:104 Эй имон келтирганлар! Роъина – “бизга чўпонлик қил” деманглар, Унзурна – ўрнак бўл (кўрсатиб бер, айтиб тур, тушунтириб бер) денглар ва қулоқ солинглар. Аламли азоб - инкорчилар учун.
Юсуф:40 Ундан бошқага сиғинаётганларингиз, сизнинг ва оталаринизни уйдирган исмларидан бошқа нарсалар эмас. Аллоҳ уларга ҳеч қандай куч бермаган. Ҳукм ёлғиз Аллоҳга оид. У фақатгина ўзига қуллик қилишингизни амр қилган. Хақиқий дин мана шу! Лекин, инсонларнинг кўпи буни билмайди.
Нахл:35 Ширк келтирганлар: “Аллоҳ хоҳламаса, на биз, на ота-боболаримиз Ундан бошқасига сиғинмас ва Унинг ҳаром қилганидан бошқасини ҳаром қилмасдик”. Улардан олдингилар хам шундай қилишганди. Элчининг етказишдан бошқа вазифаси борми?
Нозил қилинган Китобдан оғиш ва дин пешволари этагини кўр-кўрона тутиш, йўл қўйиш мумкин бўлган хатоларнинг энг бошидир. Бу хатони содир этганлар, яъни Китобдан алоқасини узган инсонларни алдаш, авраш ва ўзига эргаштириш яна-да осонлашади.