Бир дуо тингладим бугун эрталаб “Балъомлар шарридан сақлагил, ё Раб…”
Қуръонда маст қилувчи ичимлик (хамр) ҳаром дейилган ҳукмлар қайси оятларда келган? Ва уларни Қуръони каримда ҳаром қилиниши баъзи аҳли илмлар айтганларидек, босқичма-босқич, тадрижий бўлганми? Яъни Қуръон аввалда “намозга ичкилик ичган ҳолингизда яқинлашмангиз”, кейинроқ “ичкилик ичманг – у ҳаром бўлди” каби тадрижий тарзда ҳукмлар нозил бўлганми ёки ичкилик битта ҳукм билан ҳаром қилинганми? каби кўплаб саволлар пайдо бўлади. Ва буларни ҳам насх-мансухга алоқадор далил деб кўрсатмоқчи бўлганлар ҳам, афсуски аҳли илмларимиз ичида топилади.
Қуръонни тадаббур қилишдан узоқ баъзи “аҳли илмлар” насх-мансух ўйинида оятларни қуйидагича ажратади: Матни боқий – ҳукми мансух оятлар (гўё оят бор, аммо уни ҳукми йўқ). Ҳукми боқий – матни мансух оятлар (ҳукми бор эмиш-у, аммо оят йўқ(?), бунга ўша ражм оятини далил қилмоқчи бўлишади)
“Исломда НАСХ-МАНСУХ бор!” эътиқоди мансублари бир оятнинг ҳукмини йўқотиш,уни амалдан қолдириш мумкин дея уқтирмоқчи бўладилар.
Кўплаб китоблар ва аҳли имлар орасида “НАСХ” атамаси бор: Қуръондаги бирор ҳукмни бекор қилувчи нарсага “НАСХ” дейишади. Ҳукми бекор қилинган оятга эса “МАНСУХ” дейишади. Биз насх-мансухни бор ёки йўқ эканлигини ўрганар эканмиз, аввало Қуръондаги Нур сурасининг баъзи оятларини биргаликда ўрганиш ва ёдга олишни зарур деб билдик.
Барча инсоният бир ота-онаданми? Илк аёл – Ҳавво, илк эркак – Одамнинг қовурғасидан бир бўлакми?
Аввал бу мавзудаги энг машҳур ва деярли барча сийрат дарсликларига асос қилиб олинган ривоятни эслатиб ўтамиз.
Қуръонда баъзи инсон тоифалари танқид қилинаркан, турли исмлар берилади, масалан, молу-мулкка ҳирс қўйганларга “хақир маймунлар”, ейиш-ичиш ва истеъмол зеҳниятида чегара билмайдиганларга “чўчқа”, иқтидор/давлат хизматидаги дин пешволарига эса “тили осиғлиқ кўпак” каби ташбеҳлар ишлатилади.
Бир дуо тингладим бугун эрталаб “Балъомлар шарридан сақлагил, ё Раб…”
Китобимизнинг мазкур қисмига қадар Қуръон ягона дин манбаи экани ва динни фақат ундан олиш зарурлигини таъкидлаб келдик. Шу билан бирга, Қуръондан ташқари бўла туриб, диннинг асоси дея гумон қилинган маълумотлар, аслида, динга алоқаси йўқлигини ҳам таъкидлаб келдик.